пятница, 24 октября 2014 г.

Qishloq manzaralari turkumidan

Qishloq manzaralari. Olma.
Qishloq manzaralari. Qish oylarida chorvaga berish uchun yig`ilgan pichan g`arami.
 Qishloq manzaralari. Imorat uchun kesib qoyilgan daraxt.
Qishloq manzaralari. Qo`y-qo`zilar.
Qishloq manzaralari. Choy uchun o`choq.
Qishloq manzaralari. Choy uchun o`choq.

Baxmal. NOVQA QISHLIOG`I TABIAT MANZARALARI.

Yurtimizning barcha hududlarida tabiatning betakror go`zalliklarini kuzatish mumkin. Quyida Baxmal tumanidagi Novqa qishlog`ining manzaralaridan bahramand bo`lasiz.
 фото22  fotofakt.uz68

 Mavzuga doir yana ko`plab qiziqarli rasmlarni fotofakt.uz|  saytida ko`rishingiz mumkin.

Botanika bog‘i manzaralari

Fanlar akademiyasining botanika bog‘i – О‘zbekistonning eng qadimgi botanika bog‘laridan biri bо‘lib, uning tarixi 1920 yilga borib taqaladi. О‘zr FA Botanika bog‘i qurilishi uning hozirgi hududida 1950 yilda akademik F.N Rusanov rahbarligida boshlandi.
Ozbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining botanika bog‘i manzaralari.Hozirgi kunda Botanika bog‘i Botanika instituti bilan bitta tashkilot sifatida faoliyat olib boradi. Botanika bog‘ining umumiy maydoni  66 ga bо‘lib, Toshkent shahrining shimoli-sharqida joylashgan.  Bog‘ dendrariysi 40 ga maydonni egallagan bо‘lib,  Sharqiy Osiyo, Shimoliy Amerika, Markaziy Osiyo, Uzoq Sharq, Yevropa, Qrim, Kavkaz dendroflora ekspozitsiyalaridan iborat.

воскресенье, 25 мая 2014 г.

НИҲОЛДАГИ ШУЪЛА. Жиззахлик фермернинг ўз ҳамкасбларига соҳага доир баъзи тавсиялари







Икром АВАЛБОЕВ олган суратлар.

Боғбон ўзи эккан ниҳолига ўхшайди. Нега? Сабаби унинг кўнгли нозик. Дарахт эса унданда нозик. Шу чоғларда ҳар иккаласининг нозини кўтарадиган бир ҳилқат бор. У Она тупроқ. Заминни жониданда кўпроқ севувчи инсон майсалар билан ёш боладай гаплашади. Ўзга бир олам – бугуннинг фермери.

ЕРДАГИ ЁҚУТ. Қулупнай пишиқчилик белгиси




Икром АВАЛБОЕВ олган суратлар.
Асли номи ертут бўлган қулупнайни пишиқчилик элчиси ҳам дейишади. Бозорга қулупнай чиқдими, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, гилос, ўрик, эртапишар тут, сабзавотлардан карам, бодринг, помидор, лавлаги, сабзи, пиёз, шунингдек, картошка сингари истеъмол учун муҳим маҳсулотлар етила бошлайди. Одамларнинг қулупнай пишишини интизорлик билан кутиши ҳам шундан.

ИЧИМЛИК СУВИ ҚАНДАЙ ТОЗАЛАНАДИ? ёхуд Тошкент сув тозалаш иншоотлари фаолиятига бир назар




     

           

      -Ҳой, крандан сув ичма! Ана чойнакда совуқ чой бор. Кеча Сурайё холанг ҳам крандан сув ичиб, қорни  оғриб қолганини айтди.
    Севара 12 яшар ўғли Комилжонни койиб, сув тўлдирилган пиёлани унинг қўлидан тортиб олди.
    -Ойи, мактабда ўқитувчимиз, крандаги сув тоза, уни мутахассислар бир неча маротаба текшириб, зарарсизлантириб, кейин истеъмол учун узатишларини айтувдилар.
     -Ўқитувчинг айтаверади-да, ундан кўра сен менинг гапимга қулоқ сол. Қара, жўмракдан сувнинг оппоқ бўлиб оқишини?! Ғирт хлор.
      Комилжон ноилож чойнакдаги совуқ чойни пиёлага қуйиб  ичдида, индамай хонасига  кириб кетди.

суббота, 24 мая 2014 г.

“Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилган “Ташаббус — 2014” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу гал Президент совринлари — Асакадаги автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 3 та “Spark” автомашинаси кимларга насиб қилар экан?!Анъанага мувофиқ, “Ташаббус — 2014” республика кўрик-танлови ғолиблари учта асосий, шунингдек, бир қатор қўшимча номинациялар бўйича аниқланди.






Ва ниҳоят, ҳакамлар ҳайъатининг тугал хулосаси — ғолиблар номи эълон қилинди. Улар гулдурос қарсаклар остида саҳнага чиқади.
“Ташаббус — 2014” республика кўрик-танловида Наманган шаҳридаги “Ифтихор кийим саноат” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Анна Добрих “Энг яхши тадбиркор”, Боёвут туманидаги “Аҳмадий” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Кенжаев “Энг яхши фермер”, андижонлик уста ҳунарманд Абдумалик Мадраимов “Энг яхши ҳунарманд” деган номга лойиқ топилди. Уларга олтин медаль, махсус диплом, Президент совғаси — “Spark” автомашиналарининг калити топширилди.



— Президент соврини мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган минглаб тадбиркорлар ичидан менга насиб этгани, уни, айниқса, Соғлом бола йилида қўлга киритганим ҳаётимдаги унутилмас воқеа бўлди, — дейди “Энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўрин соҳибаси Анна Добрих. — Шундай юксак эътирофга ҳар доим муносиб бўлишга, билдирилган ишончни тадбиркорлик фаолиятимизни янада ривожлантириб, меҳнат муваффақиятларимиз билан оқлашга, иқтисодиётимиз ривожи, экспорт кўрсаткичлари яхшиланишига, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишга бор куч-ғайратимни бағишлайман. Асосий йўналишлар бўйича иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, “Энг ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Менинг юртим — менинг ифтихорим” сингари қўшимча номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланиб, рағбатлантирилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розуқулов иштирок этди.
Икров АВАЛБОЕВ олган суратлар.

«ТАШАББУС – 2014» КЎРИК-ТАНЛОВИ. 22 миллион сўмлик торт ҳақида батафсил


Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида 27-28 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун фермерлар, тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган анъанавий “Ташаббус – 2014” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоят босқичларининг 41 нафар ғолиблари иштирок этди.


– Кўрик-танловнинг республика босқичиди биринчи марта иштирок этишим дейди, – Сирдарё вилоятидан келган “Ахмадий” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Кенжаев. – Бу ерга келиб, тадбиркор фермерлар билан фикр алмашиш имкони туғилганидан хурсандман. Келгусида йирик чорвачилик комплексини ташкил қилиш борасида бир нечта фермерлардан маслаҳат олдим.
10 апрель куни “Туркистон” санъат саройида кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорлари, яъни “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери” ва “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинациялари ҳамда бошқа ўринлар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
“Ташаббус – 2014” кўрик-танлови очилиш маросимида ноанъанавий тарзда “Хайрия ким ошди” савдоси ҳам ўтказилди. Унга “Ширинтой болажон” ширинлик маҳсулоти – торт қўйилди. Бошланғич баҳоси 100 минг сўм деб топилган тортни Наманган вилоятида фаолият юритувчи “ИФТИХОР КИЙИМ САНОАТ” масулияти чекланган жамияти раҳбари Анна Добрих 22 миллион сўмга сотиб олди.

вторник, 25 марта 2014 г.

“ҚОПҚОН”ЛИ НИКОҲ



Ява оролида яшовчи ёшлар тақдирларини боғлашга қарор қилишса анъанавий ҳужжатбозликдан ташқари, маҳаллий маъмуриятга йигирма бешта каламуш думини тақдим этишлари керак. 

АНТИҚА СОЛИҚ



Ғарбий Африка фуқароларидан ҳар йили белгиланган солиқлардан ташқари, яна қўшимча равишда тахминан 17 евро миқдоридаги антиқа солиқ ундирилади. Бу солиқ мамлакатда уруш бўлмаётгани учун тўланади. 


ФЕРМЕРНИНГ ВЕРТОЛЁТИ



52 ёшли хитойлик фермер Ли Хоушенг ўтган йили Ганьчжоу провинциясидаги уйида  вертолёт тузишни бошлаган эди. У ўз далаларини баланддан кузатишга ёрдам берувчи бу янги қурилмаси учун қишлоқ хўжалиги мотоцикли двигателидан фойдаланди. 

понедельник, 3 марта 2014 г.

ЛАҲЗАДАН НУСХА ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА




Баъзан ўйлаб қолади киши, аслида ҳам ўз қийматига эга бир парча оқ қоғоз биз учун қачон янада қадрлироққа айлана олади? Мисол тариқасида айтишимиз мумкинки, ким учундир унга дўстиннинг самимий бир тилаги битилса, яна ким учундир ўзи яхши кўрган киноактёр ёки хонанданинг дасхати қўйилса...

пятница, 28 февраля 2014 г.

БАҲОРНИ ЧОРЛОВЧИ ОҲАНГЛАР

Уйғониш, янгиланишнинг суратини ўз мусиқаларида жонлантирган Султонали ижодидан бир шингил. Баҳор, Наврўз муборак!

среда, 26 февраля 2014 г.

ЭНДИ "PAYNET" ҚЎЛ ТЕЛЕФОНИНГИЗДА

Агар сизнинг "Uzcard" карточкангизда SMS-хабарнома хизмати ёқилган бўлса, "Uzcard-Click" хизматига уланиш учун шу SMS-хабарнома хизмати ёқилган мобиль телефонингизда бепул бўлган қуйидаги USSD-сўровни териш керак: *880*0*карточка рақами*амал қилиш муддати#. 

ҲАР БУТА БИР МЎЪЖИЗА




Бундан беш олти йил аввал булунғурлик бир курсдошимизнинг тўйига борган эдик. Тўй чорбоғда, катта-катта ёнғоқлар, тераклар, мевали дарахтлар соясида ўтганди... 

ФЕРМЕРЛАРГА ЯНГИ ТУҲФА


“Lamborghini” автомобиль ишлаб чиқариш компанияси Ҳиндистон бозорига эндиликда ўзининг янги тракторларини чиқаришини эълон қилди. Компания бу тракторларни фермерларга сотишни режалаштирмоқда. Ҳозирча бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларидан устун дея тарифланаётган бу агрегат 46,5 от кучига эга.

ТАФОВУТ



Дунё океанларига ташланадиган чиқиндилар миқдори у ердан овланадиган балиқлар оғирлигидан уч баравар ортиқ экан.
Икром АВАЛБОЕВ

вторник, 25 февраля 2014 г.

ЁШЛИГИМДАН ТАНИРДИМ УНИ...

“Рей Бредбери театри” деган фильм-сериални кўрмаган одам кам топилса керак. Шу жумладан, ўзим ҳам улар қаторига қўшиламан. Ушбу фильмларни кўриб, Рей Бредбери отлиғ ёзувчини таниганман. Сал улғайгач эса унинг бошқа асарларини қидириб топиб, ҳатто таржима ҳам қилганман.