НИҲОЛДАГИ ШУЪЛА. Жиззахлик фермернинг ўз ҳамкасбларига соҳага доир баъзи тавсиялари
Икром АВАЛБОЕВ олган суратлар.
Боғбон ўзи эккан ниҳолига ўхшайди. Нега?
Сабаби унинг кўнгли нозик. Дарахт эса унданда нозик. Шу чоғларда ҳар
иккаласининг нозини кўтарадиган бир ҳилқат бор. У Она тупроқ. Заминни жониданда
кўпроқ севувчи инсон майсалар билан ёш боладай гаплашади. Ўзга бир олам –
бугуннинг фермери.
Бу олам соҳибларини дилдан суҳбатга чорласангиз янгидан янги
сифатларни кашф этасиз. Чунки улар оддий деҳқон эмас, балки уддабурон, тадбиркор,
ҳам иқтисодий, ҳам маънавий етук шахслар. Бирининг ўзи тайёрлаган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхонаси бўлса, яна бирининг чет эл
фирмалари билан шартномалари бор. Муатақиллик деган улағ неъмат ана шундай
имкониятларни берди деҳқонга. Фермерликни ривожлантиришга қаратилган
Президентимизнинг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари
миришкорларимизни ташаббускорликка ундади. Президентимизнинг 2012 йил 22
октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш
ва уни
ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони юртимиздаги бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга
олиб чиқди.
Белгиланган
Дастурга асосан жорий йилнинг шу даврига қадар Жиззах вилоятда 8 та гўштни қайта ишлаш, 10 та сутни қайта ишлаш, 13 та
мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари ташкил этилди. 233 нафар фермер
хўжаликларида 280 та сервис хизматлари кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилди. Кўп
тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилиши ҳисобига 11 минг 149 та қўшимча иш
ўринлари яратилди.
Жиззах туманидаги
боғдорчиликка итсисослашган “Холмўминов Зоҳид” фермер хўжалиги раҳбари Шарофат
Нориева ҳам хўжалик тармоғини кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш иштиёқида
юрган деҳқонлардан.
– Барака деган сўзнинг
мазмун-моҳиятини ҳар доим дилдан ҳис этаман, – дейди Ш. Нориева. Ўттиз гектарга
яқин ерда меҳнат қиламиз. Еримиз, ҳар бир кунимиз баракали. Лоф эмас, бир йилда
4-5 марта ҳосил йиғиб олса бўлади. Даромад қиляпмиз – топганимиз баракали.
Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё,
Хоразм вилоятларида бунёд этилаётган бир қанча намунавий уйларнинг ҳовлисию
кўчаларини, таълим муассасалари боғларини ободонлаштиришда ҳам ана шу фермер
хўжалигининг улуши юқори бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Умумий ер
майдоннинг ўн гектарига жорий йилда ўзлари етиштиршган карлик олма кўчатлари
экилди. Уч гектарида газон қопламалари ўстирилмоқда. Ярим гектарида иссиқхона
ташкил этилиб, вилоят бўйича талабга кўра турли гул кўчатларини етқазиб беради.
– Мақтанчоқликка йўйманг.
Фермерликни ҳар ким ҳам уддалай олмайди, – дейди хўжалик раҳбари. – Онам
деҳқончилик борасида яхшигина тажрибага эга эдилар. Лекин Собиқ тузум
зомонларида тадбиркорликка умуман йўл берилмаганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Муаммолар жуда кўп эди. Катта-катта майдонлар бўш ётса ётардики ер эгасига
берилмасди. Йиллар ўтди. Онамдан ўтган қизиқиш, иштиёқ сабаб боғдорчилик,
гулчилик билан жиддий шуғуллана бошладим. Ишим кўнгилдагидек кетаётган эди.
Лекин рақобат майдони деган нарсани унутган эканман. Бу майдонда ортда
қолмаслик учун тинимсиз изланишда бўлиш талаб этилишини англадим. Бу изланиш
нима? Иш кўп бўлсада оилага – фарзанд тарбиясига, китоб ўқишга алоҳида вақт
ажратиш, тадбиркорликнинг сирларини ўрганиш, компьютер ва чет тили билан
шуғулланиш ўта муҳимлигини тушуниб етдим. Фермерликнинг яхши томони шундаки бу
соҳа тараққиёти учун республикамизда барча шарт-шароитлар яратилган. Яна бир
муҳим жиҳати, ишни ташкил этишда оила аъзоларинг доимо ёнингда маслакдош
бўлади. Ютуқларинги рағбатлантирса, камчиликларингни айтиб туради.
Ушбу фермер хўжаликда
ободонлаштириш бўйича буюртмачиларнинг талаблари йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Бу ўз навбатида жамоадан иш унумдорлиги ва ер майдонининг оширилишини талаб
этди. Шуни ҳисобга олиб, 5 гектарилик янги майдонга каштан, дуб, “Калифорния”
оқтераги каби манзарали дарахтла экилди. Қоғоз олишда муҳим саналган
“Калифорния” оқ терагининг 200 минг дона қаламчаларини хўжалик мутахассислари
Андижон вилоятидан олиб келишди. Яна 200 мингта жаҳон стандартларига жавоб
берадиган атиргул кўчатлари пирваришланмоқда. Улар асосан четга экспорт
қилиниши режалаштирилган. Ўттиз мингта арча, каштан, сасна, дуб, сафор
кўчатрлари тайёр ҳолатга келтирилди.
Жорий йил “Холмўминов Зоҳид”
фермер хўжалиги жамоаси учун анча самарали бошланди. Сабаби хўжалик
“Ташаббус–2014” кўрик-танловининг вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритиб,
республика босқичига чиқди. Ўша тадбирни эслар экан Шарофат Нориева шундай
дейди:
– “Ташаббус–2014”
кўрик-танловининг республика босқичида қатнашдик. Ўрин ололмадик. Ростини айтсам, мен учун мана
шу босқичга етиб келишнинг ўзи бир ютуқ эди. Чунки биз кўрик-танловнинг барча
босқичларида бир-биридан уддабурон, тадбиркор ҳамкасблар билан танишдик. Фикр
алмашдик. Шахсан менда кўрик-танлов сабаб бир нечта янги ғоялар туғилди.
Хўжалигимизда инновацион лойиҳа асосида асларичилик ва чорвачиликни йўлга қўйишни ният қилдим. Балиқчилик йўналиши
бўйича тажриба тўплашни бошладик. Жамоамизда 30 нафар доимий ишчимиз бўлса,
шундан 12 нафари кўллежни бир-икки йил аввал битирган мутахассис ходимлардир.
Ўша тадбирда қатнашган ёш ишчиларимизнинг бугунги кундаги шижоатининг янада
ошганлигини айтмайсизми? Мана шундай олам-олам таассуротлар. Кўрик танловнинг
тақдирлаш маросими якунланиб, натижалар аниқ бўлгач уйга қайтар эканмиз,
мактабда 7-синифда ўқийдиган кичик ўғлим Зоҳид шундай деди: “Она, сиз ҳам ғолиб
бўлганингизда... Тадбир якунлангунча сизни саҳнига чақиришларини кутдим...
ишонган эдим” Ўша лаҳзада қатъий ният
қилдим, худо хохласа мен ҳам энг яхши фермерлардан бир бўламан.
Хақиқатдан ҳам хўжалик
ишчилари орасида ёш мутахассисларнинг кўплиги жамоа иш сифатини оширишнинг
асосий омили бўлмоқда. Чунки алоҳида парвариш талаб этувчи ноёб гул ва
манзарали дарахт кўчатларини парваришлаш, уларни буюртмачининг диди – истагига
мос тарзда (дизайн асосида) экиб бериш жиддий топшириқ саналади. Хўжалик раҳбарининг
юқорида айтиб ўтган – ердан бир йилда 4-5 марта ҳосил олиш борасидаги
фикрларининг амалга ошишида у кишининг ёшлар билан доимо ёнма-ён эканлгиги қўл
келди. Фурсатдан фойдаланиб Ш. Нориевага тажриба ҳақида қисқача тўҳталишини
сўрадик.
– Юртимиз заминида
такрор-такрор ҳосил олиш учун, аслида,
бирор нарса ихтиро қилиш шарт эмас. Чунки тупроғимизнинг ўзи “зар”. Биз
шунчака “заргарлик” илмини эгаллашимиз керак. Оддий бир мисол, карлик олма
боғимиз бор. Паст бўйли дарахтлар ерга соя бермайди. Бу микониятдан фойдаланиб
ўша майдонга баҳорда сабзавот экинлари, исмалоқ, кашнич, шивит экамиз. Ҳосил
йиғиб олингач навбатдаги тадбир – буюртмачилар учун турли гул кўчатлари экамиз.
Ёшлар билан ишласанг улардай
қизиқувчан, шижоатли бўлиб бораверар экансан. Шу сабабданми иситиш тизимисиз ишлайдиган иссиқхона яратишга бел
боғладик. Натижа яхши бўлди. Иссиқхона жуда оддий тузилишга эга бўлди. Унча
катта бўлмаган майдон икки қаватли плёнка билан ёпилади. Кузда ўша ер бир ярим метр
чуқурликда ковланиб, 70-80 сантиметр қалинликда гўнг ёки оҳак солинди. Унинг
устидан эса бир 70 сантиметр қалинликда оддий тупроқ унинг устидан екракли
миқдорда минерал ўғитларга бой тупроқ ташланди. Қарабсизки иситиш тизими
ўрнатилмаган, қишнинг чилласида ҳам гул парвариш қилса бўладиган иссиқхона
бунётд бўлди.
Шарофат Нориевадан хўжаликда
ҳомийлик ишлари қай даражада олиб борилишини сўраганимизда, шундай жавоб олдик:
– Ҳар йили 7-8 миллион сўмлик
ҳомийлик ишларини амалга оширамиз. Лекин унга бунча, бунга унча деб номма-ном
санамаган маъқул.
Дарҳақиқат, вилоятда “Холмўминов Зоҳид” фермер
хўжалиги сингари илғорлар, кўп тармоқни кўпайтирувчилар сони кундан кун
ортмоқда. Жорий йилда Жиззах вилоятида
ҳам кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятни йўлга қўйиш мақсадида, 1045 нафар фермер хўжаликларида боғ,
токзор ва кўчатчилик, сабзавотчилик, сервис хизматларини ташкил этиш, қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва
асаларичиликни ривожлантириш каби
йўналишлар бўйича 1103 та
лойиҳалар белгилаб олинган. Бугунгача 545 та фермер хўжаликларида 549 та лойиҳа
амалга оширилди ва 2121 та иш ўринлари
яратилди.
Сўзимиз бошида миришкор ва
унинг ўзи эккан майсасини бир-бирга ўхшаш санаган эдик. Экин қанчалик тўғри
парваришланса шунчалик юқори ҳосидорлик кўрсатади. Юртимиз деҳқон-фермерларига
яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳам уларни янги ютуқлар, марралар сари
ундамоқда десак тўғри бўлади.
Икром АВАЛБОЕВ,
“Фермер” мухбири.
Комментариев нет:
Отправить комментарий