суббота, 24 мая 2014 г.

“Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилган “Ташаббус — 2014” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу гал Президент совринлари — Асакадаги автомобиль заводида ишлаб чиқарилган 3 та “Spark” автомашинаси кимларга насиб қилар экан?!Анъанага мувофиқ, “Ташаббус — 2014” республика кўрик-танлови ғолиблари учта асосий, шунингдек, бир қатор қўшимча номинациялар бўйича аниқланди.






Ва ниҳоят, ҳакамлар ҳайъатининг тугал хулосаси — ғолиблар номи эълон қилинди. Улар гулдурос қарсаклар остида саҳнага чиқади.
“Ташаббус — 2014” республика кўрик-танловида Наманган шаҳридаги “Ифтихор кийим саноат” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Анна Добрих “Энг яхши тадбиркор”, Боёвут туманидаги “Аҳмадий” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Кенжаев “Энг яхши фермер”, андижонлик уста ҳунарманд Абдумалик Мадраимов “Энг яхши ҳунарманд” деган номга лойиқ топилди. Уларга олтин медаль, махсус диплом, Президент совғаси — “Spark” автомашиналарининг калити топширилди.



— Президент соврини мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган минглаб тадбиркорлар ичидан менга насиб этгани, уни, айниқса, Соғлом бола йилида қўлга киритганим ҳаётимдаги унутилмас воқеа бўлди, — дейди “Энг яхши тадбиркор” йўналишида биринчи ўрин соҳибаси Анна Добрих. — Шундай юксак эътирофга ҳар доим муносиб бўлишга, билдирилган ишончни тадбиркорлик фаолиятимизни янада ривожлантириб, меҳнат муваффақиятларимиз билан оқлашга, иқтисодиётимиз ривожи, экспорт кўрсаткичлари яхшиланишига, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишга бор куч-ғайратимни бағишлайман. Асосий йўналишлар бўйича иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, “Энг ёш тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Менинг юртим — менинг ифтихорим” сингари қўшимча номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланиб, рағбатлантирилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розуқулов иштирок этди.
Икров АВАЛБОЕВ олган суратлар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий