суббота, 24 мая 2014 г.

«ТАШАББУС – 2014» КЎРИК-ТАНЛОВИ. 22 миллион сўмлик торт ҳақида батафсил


Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида 27-28 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун фермерлар, тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган анъанавий “Ташаббус – 2014” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоят босқичларининг 41 нафар ғолиблари иштирок этди.


– Кўрик-танловнинг республика босқичиди биринчи марта иштирок этишим дейди, – Сирдарё вилоятидан келган “Ахмадий” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Кенжаев. – Бу ерга келиб, тадбиркор фермерлар билан фикр алмашиш имкони туғилганидан хурсандман. Келгусида йирик чорвачилик комплексини ташкил қилиш борасида бир нечта фермерлардан маслаҳат олдим.
10 апрель куни “Туркистон” санъат саройида кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорлари, яъни “Йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери” ва “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинациялари ҳамда бошқа ўринлар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
“Ташаббус – 2014” кўрик-танлови очилиш маросимида ноанъанавий тарзда “Хайрия ким ошди” савдоси ҳам ўтказилди. Унга “Ширинтой болажон” ширинлик маҳсулоти – торт қўйилди. Бошланғич баҳоси 100 минг сўм деб топилган тортни Наманган вилоятида фаолият юритувчи “ИФТИХОР КИЙИМ САНОАТ” масулияти чекланган жамияти раҳбари Анна Добрих 22 миллион сўмга сотиб олди.


Ушбу «хайрия ким ошди» савдосидан тушган маблағ “Меҳрибонлик уйлари”га хайрия тариқасида сарфланади.

Икром АВАЛБОЕВ.
Муаллиф олган суратлар

Комментариев нет:

Отправить комментарий