среда, 26 февраля 2014 г.

ЭНДИ "PAYNET" ҚЎЛ ТЕЛЕФОНИНГИЗДА

Агар сизнинг "Uzcard" карточкангизда SMS-хабарнома хизмати ёқилган бўлса, "Uzcard-Click" хизматига уланиш учун шу SMS-хабарнома хизмати ёқилган мобиль телефонингизда бепул бўлган қуйидаги USSD-сўровни териш керак: *880*0*карточка рақами*амал қилиш муддати#. 

Карта рақами - бу пластик карточка рақами бўлиб, картанинг устида кўрсатилган 16 хонали сонлардан иборат. 
 Амал қилиш муддати - бу карточканинг амал қилиш муддати бўлиб, карточканинг устида кўрсатилган 4 хонали сонлардан иборат, масалан, 1216. Бу амалларни бажаргандан сўнг янги PlN-кодни ўрнатиш лозим (камида 5 та сондан иборат), тўловлар шу ўрнатилган PIN-код орқали тасдиқланади.
Уланиш жараёни бажарилгандан сўнг сиз SMS-хабар орқали маълумот оласиз. Энди Сиз *880# рақамини териб, USSD-меню орқали пластик карточка ҳисоб рақамидан телефон, интернет, коммунал ҳамда бошқа турдаги тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Бунда сиздан қўшимча воситачилик ҳақи олинмайди.
Манба: sarvarnurmuhammad.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий