вторник, 25 марта 2014 г.

“ҚОПҚОН”ЛИ НИКОҲ



Ява оролида яшовчи ёшлар тақдирларини боғлашга қарор қилишса анъанавий ҳужжатбозликдан ташқари, маҳаллий маъмуриятга йигирма бешта каламуш думини тақдим этишлари керак. 

АНТИҚА СОЛИҚ



Ғарбий Африка фуқароларидан ҳар йили белгиланган солиқлардан ташқари, яна қўшимча равишда тахминан 17 евро миқдоридаги антиқа солиқ ундирилади. Бу солиқ мамлакатда уруш бўлмаётгани учун тўланади. 


ФЕРМЕРНИНГ ВЕРТОЛЁТИ



52 ёшли хитойлик фермер Ли Хоушенг ўтган йили Ганьчжоу провинциясидаги уйида  вертолёт тузишни бошлаган эди. У ўз далаларини баланддан кузатишга ёрдам берувчи бу янги қурилмаси учун қишлоқ хўжалиги мотоцикли двигателидан фойдаланди. 

понедельник, 3 марта 2014 г.

ЛАҲЗАДАН НУСХА ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА




Баъзан ўйлаб қолади киши, аслида ҳам ўз қийматига эга бир парча оқ қоғоз биз учун қачон янада қадрлироққа айлана олади? Мисол тариқасида айтишимиз мумкинки, ким учундир унга дўстиннинг самимий бир тилаги битилса, яна ким учундир ўзи яхши кўрган киноактёр ёки хонанданинг дасхати қўйилса...